"Ливерпуль"нинг мисрлик юлдузи Мухаммад Салоҳ Чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган "Атлетико"га қарши баҳсда (2:0) самарали ҳаракатлар амалга оширмади.
Ҳужумчи "қизиллар" сафида сўнгги 11 учрашувнинг ҳар бирида майдонни ёки гол, ёки ассист билан тарк этаётган эди. "Атлетико" билан бўлган ўйинда футболчи ўйин давомида самарали ҳаракатлар амалга ошира олимади ва унинг серияси якунига етди. Салоҳ сўнгги бор 21 август "Ливерпуль" – "Бернли" баҳсида майдонда фойдали ҳаракат қилмаган эди.
Жорий мавсум Салоҳ "Ливерпуль" учун ЕЧЛда 4 ўйинда майдонга тушиб, 5 гол уришга эришди.