Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза 1-2 Лечче
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид

Равшан Эрматов футбол маҳорати мактабларининг мутасаддилари билан йиғилиш ўтказди

Баҳо:
+ | -

Кеча ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов раислигида футбол маҳорати мактабларининг фаолиятини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ва мавжуд камчиликларни бартараф этишга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Видеоанжуман шаклида ўтказилган йиғилишда ҳудудлардаги ФММ раҳбарлари, маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосарлари ва психологлар йил давомида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот берди.

Футбол маҳорати мактабларида ёш тарбияланувчилар учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар, уларнинг бўш вақтларини тўғри ташкил этиш, турли тўгаракларга йўналтириш, жисмоний ва руҳий ҳолатини доимий равишда назорат қилиб бориш кўрсаткичлари таҳлилий маълумотлар асосида муҳокама этилди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов тарбияланувчиларнинг профессионал даражага етишларида мураббийнинг ўрни алоҳида эканлигига тўхталди. Ўз навбатида, ёш футболчилар учун мураббий — ҳам тарбиячи, ҳам ака, ҳам сирдош бўлиши кераклиги, боланинг қалбига қулоқ тутиб, унга руҳий далда берган ҳолда келажакка тўғри йўналиш бериши зарурлигини таъкидлади.

Маҳорат мактабларидан нафақат футболчи, балки профессионал таҳлилчи, ҳакам, менежер ва мураббийлар етишиб чиқиши кераклиги, бу йўлда болаларни кучли ва иродали шахс этиб тарбиялаш муҳимлиги айтилди.

Шунингдек, йиғилишда барча ҳудудлардаги ФММ маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва психологларнинг юқоридаги масалалар бўйича амалга ошираётган ишлари тингланди. Йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли тавсиялар берилди.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 18:55, 05.11.2021.
Ўқилди: 1512 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик