"Боруссия Дортмунд" устози Марко Розе Жованни Рейна жароҳати туфайли йилнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкинлигини айтди.
"Маълум бўлишича, Жованнининг жароҳати биз кутгандан ҳам ёмонроқ бўлган. Рейна умумий гуруҳдаги машғулотларга қачон қайтишини олдиндан айтиш қийин. Умид қиламизки, у йил охирига қадар тузалиб сафимизга қайтишга улгуради", - дея Розенинг сўзларидан иқтибос келтиради "Goal" нашри.
Жорий мавсумда 18 ёшли америкалик Рейна "Боруссия" таркибида 5та ўйин ўтказиб, 2та гол урди ва 1 голли узатмани амалга оширди.