"Тоттенхэм" жамоасининг янги бош мураббийи Антонио Конте клубнинг англиялик ярим ҳимоячиси Деле Алли ҳақида фикр билдирди.
"Деле - катта салоҳиятга эга футболчи. Жисмоний жиҳатдан у кучли ва жуда яхши. Албатта, мен унга ўз иқтидорини кўрсатишга имкон бераман", – дея таъкидлаб ўтди италиялик мураббий.
25 ёшли Алли бу мавсумда чемпионатда 7 ўйин ўтказиб, 1 гол уришга эришди.