Симоне Инзаги дербидан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди (1:1). Мураббийнинг фикрича, якун омадсиз кечган бўлсада, жамоа ғалабага қозониши мумкин эди.
"Бизда жуда кўп имкониятлар бўлди ва бир пенальтидан фойдалана олмадик. Биз кўпроқ нарсага лойиқ эдик. Бизга жадвални муносиб равишда бошқараётган ажойиб жамоа рақиблик қилди.
Жамоа ғалаба қозониш учун ўйнади, ўйлайманки, бунга эришиш учун етарлича ҳаракат қилдик. Тезлик жуда юқори эди. Иккала жамоа ҳам техник жиҳатдан яхшироқ ўйнаши мумкин эди, аммо ўйин кескин ўтди.
Пенальти тепадиган футболчиларимиз - Лаутаро ва Чалҳаноглу. Перишич ҳам зарба бера олади. Хоқон биринчи, Лаутаро иккинчи бўлди. Улар ўзлари қарор қилишлари керак", - деди мураббий.