Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Роберто Мартинес: «Азар футболдан завқланишни тўхтатиб қўйишидан қўрқаман»

Баҳо:
+ | -

Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес сўнгги пайтларда «Реал»да деярли ўйин амалиётига эга бўлмаётган ҳужумчи Эден Азар учта ўйинда 12 дақиқа майдонга тушгани ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз Азар билан бундай вазият бўлишини кутмаган эдик. Тиббиёт нуқтаи назаридан Эден яхши ҳолатда. У формада бўлиш учун қўшимча машғулотлар ўтказади ва юқори савияга қайтишга ҳаракат қилади. Лекин Азар футболдан завқланишни тўхтатиб қўйишидан қўрқаман», - дея Мартинес сўзларини келтирди Мундо Депортиво.

Мадриднинг «Реал» клуби Азарни 2019 йилнинг ёзида «Челси»дан 115 миллион еврога сотиб олганди.

Жорий мавсумда 30 ёшли ҳужумчи қироллик клуби сафида 11 ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширган. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Киритилди: 18:30, 08.11.2021.
Ўқилди: 2137 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик