Кириш Регистрация

Дин Смит: "Футбол саноатини тушунаман"

Баҳо:
+ | -

"Астон Вилла"нинг истеъфога чиқарилган устози Дин Смит ўз фикрларини билдириб ўтди. У LMAга шундай дейди:

"Мен "Астон Вилла"ни маълум вақт бошқарганимни ўзим учун катта шараф деб биламан. Чунки бу клуб менинг болалигимдан орзум эди. Мен бу мавсумда ҳам ўз ривожланиш йўлимизни давом эттирамиз деб ўйлаган эдим. Ҳа, футбол саноатини тушунаман. Шу сабаб ҳам раҳбарият чиқарган қарорни ҳурмат қиламан. Аммо мен тез орада жамоадаги футболчилар билан тўлиқ формага кириб, мавсумни жадвалнинг юқори қисмларида якунлай олишга ишонар эдим. Мен клуб эгалари Нассаф Савирис ҳамда Вес Эденсга, менга севимли жамоамни бошқариш имкониятини бергани учун чуқур миннатдорчилик билдираман".

Эслатиб ўтамиз, 50 ёшли мутахассис 3 йилдан бери мураббийлик курсисида эди. У янги мавсумнинг сўнгги 5 та ўйинида кетма-кет мағлубиятлардан кейин ишдан олинди.

Манба: futaa.com
Киритилди: 07:58, 09.11.2021.
Ўқилди: 1583 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.