Ҳимоячи Дани Алвес “Барселона”да тўп сурмайди, дея хабар қилмоқда "Marca".
Каталонлар Алвеснинг жамоага футболчи сифатида ташриф буюриши ҳақида вариантни кўриб чиқмаяпти. Хави ва унинг штаби эътиборни ёш ўйинчиларга қаратиш ниятида.
Бироқ Данига клубда бирорта лавозим таклиф қилиниши мумкин. Аввалроқ футболчининг хизматлари клубга таклиф этилган ва Алвес 1 январдан жамоа сафига қўшилишга тайёр экани хабар қилинганди.
Алвес “Барселона” 2008—2016-йилларда тўп сурган. Айни вақтда футболчи эркин агент мақомида бўлиб турибди.