Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

«Сўғдиёна» ва «Насаф» клуби бош мураббийлари ва футболчилари дисквалификация қилинди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор футболчи ҳамда расмийларга нисбатан тартиб-интизом чоралари белгиланди.

Жумладан, Ўзбекистон кубоги нимчорак финал доирасидаги «Сўғдиёна» – «Насаф» учрашувида «Сўғдиёна» жамоасининг бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўйин давомида бир неча бор ҳакамлар жамоаси қароридан ўз норозилигини қўпол тарзда билдирган. Учрашув якунидан сўнг эса «Насаф» жамоасининг 92-рақамли футболчиси Умар Эшмуродов билан ўзаро тортишиб қолиб оммавий жанжал келиб чиқишига сабаб бўлган. Бу эса учрашув якунидан сўнг мухлислар томонидан учрашув расмийлари ва футболчиларига ҳар хил буюмлар улоқтирилишига сабаб бўлган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, «Сўғдиёна» жамоаси вакиллари Улуғбек Бақоев ҳамда Баҳодир Насимов, шунингдек, «Насаф» клуби футболчиси Умар Эшмуродовлар 2 та ўйинга дисквалификация қилиндилар ва уларга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Ўзбекистон кубоги чорак финал босқичида «Сўғдиёна» — «Насаф» футбол клублари ўртасидаги учрашув вақтида «Сўғдиёна» футбол клуби мухлисларини мухлислик маданиятидан четга чиқиб, стадионга турли буюмларни улоқтиргани, стадион ва унга ёндош ҳудудларда тартибсизликлар келтириб чиқаргани, жамоа расмий шахслари томонидан стадионда тартибсизликлар келиб чиқишига сабаб бўлган ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилгани учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Интизом кодексининг 5.4-бандларига мувофиқ «Сўғдиёна» футбол клубига нисбатан Суперлиганинг 25-тур доирасидаги «Сўғдиёна» — «Насаф» учрашувини томошабинларсиз ўтказиш интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Суперлигасининг 23-тури доирасидаги «Андижон» — «Насаф» учрашувида меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўйиннинг 70-дақиқасида ҳакамлар жамоасидан ўз норозилигини билдириб, жамоани майдондан олиб чиқиб кетмоқчи бўлгани, лекин бир неча дақиқалик музокаралардан сўнг у билан учрашувни давом эттиришга келишилгани, натижада Интизом кодексининг бир неча бандларини бузилгани аниқланди. Бундан ташқари, Рўзиқул Бердиев учрашувнинг 90+3-дақиқасида мухлисларга нисбатан ножўя сўзлар ишлатгани, ушбу ҳолат билан оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлгани учун Рўзиқул Бердиев 2 та ўйинга дисквалификация қилинди ва унга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Қўмитага «Бунёдкор» футбол клуби томонидан хат келиб тушган. Унда «Бунёдкор» футбол клуби Суперлиганинг 22-тур доирасидаги “Навбаҳор лочинлари” — «Бунёдкор» учрашувида “Навбаҳор лочинлари” жамоаси футболчиси Сардор Теляков учрашувнинг 19-дақиқасида рақиб ўйинчисига нисбатан ўйин қоидасини жиддий тарзда бузгани, лекин бу вазиятда ҳакам Сардор Теляковга нисбатан ҳеч қандай огоҳлантириш ёки четлатиш қўлламаганлиги таъкидланган. «Бунёдкор» футбол клуби Тартиб-интизом қўмитасидан Сардор Теляков нисбатан тегишли чора кўришни сўраган.

“2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар Регламенти”нинг 16.3-бандида белгиланган муддатда киритилмаган ҳамда учрашув қайдномасида қайд этилмаган шикоят ёки эътирозлар кўриб чиқилмаслиги қайд этилгани учун Тартиб-интизом қўмитаси «Бунёдкор» футбол клубининг мазкур шикоят хатини кўриб чиқилмаслигини лозим топади.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 17:01, 11.11.2021.
Ўқилди: 5576 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5021]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2828]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2628]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2462]

Росеньор ишдан бўшатилгандан сўнг "Челси"нинг вақтинчалик мураббийи эълон қилинди [1870]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1788]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1674]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1597]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1526]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1459]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик