Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Бобур Акмалов: «Ўзбекистон ҳеч қачон Осиё грандлари каби ўйнамаган!»

Баҳо:
+ | -

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Австралия - Саудия Арабистони ўйинини шарҳлар эканман, бир савол ялт этиб ўтди миямдан: бизникилар шунақа ўйнаганми ҳеч? Бир пайтлар Қосимов, Мақсудов, Лебедев, Ширшов кабиларда шунақа важоҳат бормиди? Улар шунақа курашувчан бўлганларми? Бугунгилар орасида Элдор бекорга Италияда, Иброҳимхалил бекорга Россияда юрмагандир? Жалол Осиёнинг энг яхшиларидан бири экани бекормасдир?

Афсуски, жамоа сифатида бир яхлит бўлиб, тажовузкор, керак жойида айёр, керак жойида жамоадошимиз учун туриб бериб, лозим топилса рақибга ташланиб, яхлит, бир бутун механизм бўлиб ўйнаганимизни эслолмадим. Эҳтимол, сиз Қатар-2011, Хиросима-1994 ва бошқа мусобақаларни эслатарсиз? Балки Боб Хафтон, Убиража Вега да Сильва, Юрген Гёде, Маҳмуд Раҳимов, Рауф Инилеев ва бошқа мураббийлар қўл остидаги айрим ўйинларни эсларсиз? Алалхусус, хотирангизда Баҳрайн, БАА ёки Японияга қарши ўйнаган зўр ўйинларимиз бордир?

Мен ҳаммасига қўшиламан, ҳаммасидан хабарим бор, эътирозларингиз бўлса, унга ҳам қўшилавераман, аммо...

Ҳеч қачон (!!!) ОФК грандлари бўлмиш Саудия, Эрон, Австралия, Жанубий Корея ва Япония каби ўй-на-ма-ган-миз! Ҳа, зўр ўйнаганмиз, аммо юқоридагилар каби доимий равишда бир оила, якдил ҳамфикр, ҳаммаслак, дўст, биродар бўлиб, бир-бирига туриб бериб, бирга разведкага борадиган бўлиб ўйнамаганмиз. Ҳеч қачон!

Миллий жамоамиз таркибида доим зўрлар бўлган, аммо оила бўлмаган. Микрофон қаршисида гапириладиган ясама гапларга эса ишонмайман. Майли, улар ҳаётда дўст бўлмасин, оилавий борди-келди қилмасин, буни ҳеч ким сўрамаяпти ва бунинг кераги ҳам йўқ. Шева ва Ребров бир-бири билан гаплашмаган ҳатто (масалан-да), лекин бу уларга Киевда ҳам, миллий жамоада ҳам супертандем бўлишига тўсқинлик қилмаган. Қисқаси, бир мақсад учун, бир-бирини ёқтирмаса ҳам, жанг қилиш керак. Майдон ташқарисида нима қилсанг қил-у, майдон ичида бир сафдаги бир мақсадга интилувчан ЖАМОА бўл. Иложи йўқми?

Унда билмадим. ЖЧга чиқишдан олдин бирдам бўлишни ўрганволайлик, хўпми?!

Бобур Акмалов.

Манба: https://t.me/boburachannel
Киритилди: 17:58, 11.11.2021.
Ўқилди: 8259 марта.
Фикрлар: 32 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.