«Челси» «Байер» ярим ҳимоячиси Флориан Вирц хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Эл Наcионал нашри хабар қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вирцга асосий давогар «Реал Мадрид» эканлиги малум қилинганди.
Трансфермаркт 18 ёшли немис футболчисини 65 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчининг «Байер» билан шартномаси 2026 йилнинг июнигача амал қилади.
Жорий мавсумда Виртз 14 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.