Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт шартномасини узайтириш ҳақидаги саволга жавоб берди. Терма жамоа билан ишлаш у учун катта шараф эканлигини такидлади.
«Дунёда иш жойлари унчалик кўп эмас ва Англия терма жамоаси мураббийи бўлиш - бу катта имтиёз. Шунинг учун, албатта, мен бунинг учун жуда масъулиятлиман. Ҳозир турган жойимда бўлиш мен учун жуда муҳим», - деди Саутгейт.