"МЮ"нинг собиқ футболчиси, "Лидс Юнайтед" аъзоси Даниель Жеймс жамоадоши Рафинья ҳақида гапирди. У ФИФАга берган шундай дейди:
"У сеҳргарга ўхшайди. Ҳар қандай ҳолатда вазият ярата олади. У доимо кучли футболчи бўлган. Мен "МЮ"да унга қарши ўйнаган эдим ва бу осон бўлмаган. Охирги пайтларда у яхши ўсишга эриша олди. Шундай экан, у ҳаққоний тарзда терма жамоага жалб этилди. Рафинья Бразилияда ҳам ўзини кўрсата олмоқда. У билан бир жамоада ўйнаш менга завқ бағишлайди".
24 ёшли ҳужумчи Бразилия терма жамоасига жалб этилгандан буён 4та ўйинда 2та голга муаллифлик қилди.