Кириш Регистрация

"Лестер" ярим ҳимоячиси январда жамоани тарк этмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Лестер Сити" ярим ҳимоячиси Нампалис Менди январда жамоани тарк этиши мумкин, дея хабар беради "The Sun".

Манбанинг хабарига кўра, футболчи унга берилаётган ўйин вақтидан норози ва қишки трансфер ойнасида клубини ўзгартиришга умид қилмоқда.

29 ёшли сенегаллик ярим ҳимоячи ушбу вазиятга изоҳ берди.

"Мен "Лестер"ни тарк этишни жуда хоҳлардим. Бу нормал ҳолат. Умид қиламанки, жамоани тарк этиш режаси муваффақиятли амалга ошади, ҳозирча эса сабр қилишим керак", - деди Менди.

Эслатиб ўтамиз, футболчи 2018 йилдан бери “тулкилар” сафида ўйнаб келмоқда. Футболчининг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг июнигача амал қилади.

Киритилди: 09:58, 16.11.2021.
Ўқилди: 1332 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8877]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4581]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4515]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4099]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4012]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3954]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3226]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2910]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2752]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2604]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик