Франциялик ҳужумчи Александр Ляказетт ОАВда кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга қарамай, “Арсенал”да қолиши мумкин.
“The Athletic” нашри хабарига кўра, пойтахт клуби раҳбарлари футболчи билан ҳамкорликни узайтириш бўйича музокаралар олиб боришга тайёр. “Канонирлар” 30 ёшли ҳужумчига 2023 йилнинг ўрталарига қадар амал қиладиган янги шартнома таклиф қилмоқчи.
Александрнинг амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунига этади.
Аввалроқ Ляказетт фаолиятини давом эттиришнинг бир қанча вариантлари ҳақида хабар берилганди. Оммавий ахборот воситалари ҳужумчини “Интер”, “Ньюкасл” ва “Манчестер Сити” каби клублар қизиқиш билдиргани маълумот берганди.