Ўзбекистон чемпионатида 25-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда.
Турнинг қизиқарли баҳсларидан бири Қўқон шаҳрида бўлиб ўтди. Унда майдон эгалари "Кўқон-1912" Тошкент вилоятининг АГМК жамоасини қабул қилди ва 2:2 ҳисобида жанговар дурангга имзо чекди.
Ўйинда меҳмонлар икки бор ҳисобда олдинда бораётганига қарамай, қўқонликлар вазиятни ўнглашга эришди. АГМКдан Мартин Боаке ва Бобур Йўлдошев киритган голларга мезбонлар сафида Андрей Сидоров ва Иван Йосович жавоб берди. Якуний ҳисоб – 2:2.
Суперлига, 25-тур
"Қўқон-1912" - АГМК 2-2
Голлар: 15 - Мартин Боаке (0:1), 72 - Андрей Сидоров (1:1), 81 - Бобур Йўлдошев (1:2), 83 - Иван Йосович (2:2).
Қўқон-1912 – Абдуллаев, Маматхўжаев, Рустамов, Холмухаммедов, Бамба, Азимов, Йосович, Мерзляков, Бекмуратов, Норбеков, Ҳасанов.
АГМК – Раҳимов, Аҳмадалиев, Йўлдошев, Отахонов, Комилов, Жокич, Шоаҳмедов, Қосимов, Турсунов, Боаке, Ғофуров.