Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-0 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Дзаккерони: «Мени тўққиз бўлакка бўлиб ташлаш учун тақвим шундай тузилган»

Баҳо:
+ | -

ЖЧ-2014 саралаш сўнгги босқичи ўйинлари бошланадиган июнь ойигача Европада тўп сурадиган футболчилардан фойдалана олмайдиган Япония терма жамоаси бош мураббийи Альберто Дзаккерони бу вақтдаги бор эътиборини Жей-лигадаги салоҳиятли иқтидорларни излаш учун сарфлайди. Бу ҳақда «Goal.com» интернет-нашри хабар бермоқда.

Италиялик мутахассис ўтган мавсум Хироки Сакаи ва Майк Хэвинаар каби футболчиларнинг клублардаги ўйинларини бевосита кузатиш учун тез-тез стадионларнинг матбуот ложасида пайдо бўларди. Афтидан, у ушбу мавсумда ҳам бу одатидан воз кечмайди.

«Жей-лига — терма жамоа учун ўйинчиларни етказиб берадиган энг катта манбадир. Мен, энг аввало, терма жамоанинг ҳозирги аъзолари ўйинчи сифатида қандай ўсаётганликларини кузатиш мақсадидаман. Агар улар мен кутган ўйинни намойиш эта олмаётган бўлишса, уларнинг ўрнига – у ёш бўладими ёки фахрий, бундан қатъий назар – доим янги ўйинчи тайёр туради. Жей-лига бунчалик кўп ёшларга ўйнаш имконини бериш бўйича жаҳонда етакчи чемпионат ҳисобланади», деди Япония терма жамоаси бош мураббийи.

«Жей-лига жамоалари техник жиҳатдан анча ривожланган, бироқ тажовузкорлик, шижоат борасида бу ердаги жамоалар Европа ёки Яқин Шарқ лигаларидагидан ортда қолишади. Футболчилар, дарвоза томон ўрта масофалар орқали зарба беришдан кўра, тўпни жарима майдончасига узатишга кўпроқ ҳаракат қилишади. Балки бу Бразилия футболининг таъсиридир», деди италиялик мутахассис.

Япония Жей-лигасидаги аксарият ўйинлар шанба кунига тўғри келиб қолганига ишора қилиб, 18та клуб иштирок этадиган лиганинг имкон қадар барча ўйинларини кўриш мақсадида бўлган 58 ёшли мураббий шундай деб ҳазиллашди: «Тақвим мени тўққиз бўлакка бўлиб ташлаш учун шундай тузилган (кулади). Ҳар бир ўйинда қандайдир кашфиёт бўлади».

Эслатиб ўтамиз, Япония терма жамоаси, Ўзбекистон каби, ЖЧ-2014 саралаш Осиё минтақаси 4-босқич йўлланмасини қўлга киритиб бўлган. 4-саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими 9 март, жума куни бўлиб ўтади.

Манба: www.goal.com
Киритилди: 09:49, 08.03.2012.
Ўқилди: 9816 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [6853]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5140]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3059]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби ЕЧЛ ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2888]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2862]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2135]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2099]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1418]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1309]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1179]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик