Хави “Барселона” бош мураббийи сифатида дебютини ўтказди - Каталония дербисидаги“Эспаньол”га қарши кечган ўйинда (1:0) 3 очко қўлга киритилди. Шу тариқа клуб Ла Лигадаги тўрт ўйинлик ғалабасиз сериясига барҳам берди ва олтинчи ўринга кўтарилиб, Европа мусобақаларига йўлланма берувчи ўринларга қайтди. Ҳозирча бу фақат Конференциялар лигаси учун йўлланма беради.
Албатта, ҳамма натижадан кўра, афсона бошчилигида “Барса” нима кўрсатишини кутаётганди. Ҳеч кимнинг ҳафсаласи пир бўлмаса керак: жамоа тўпни ишончли назорат қилди, гоҳида “Эспаньол”ни жарима майдончаси ичидан чиқармай қўйди, гоҳида узоқдан зарбалар бўлди - жамоа худди Месси, Иньеста ва Хави давридаги каби тўп тепди, чамамизда.
Шундан кутилган статистика: тўпга эгалик қилишда 65% дан 35% гача, зарбалар бўйича 16:7 ва аниқ йўналтирилган зарбалар 6:2, аниқ паслар икки баравар кўп - 663 га 344. “Барселона” қайси йўлдан бориши аниқ.
Гарчи ягона гол пенальтидан урилган бўлса ҳам (Мемфис Депай голга айлантирган), пенальти “Эспаньол” ҳимоясини кесиб ўтган Гавининг паси ва нафис якуний узатмаси билан тезкор комбинациядан сўнг амалга оширилганини таъкидлаш керак.
Хави ёшларга ишонишда давом этди - кимдир стартдаёқ ўринни банд қилган, кимдир фақат база учун курашмоқда. Улар Мингеса, Гарсия, Нико, Гави ва асосий сюрприз Ильяс Ахомашни ўйнатди. У ўнг қанот ҳужумида жойлашган эди. Афтидан, Хави уни 6 ноябрь куни ёшлар жамоасининг “Севилья”га қарши ўйинини томоша қилган ва ундаги иқтидорни пайқаган эди. Ўша баҳсда Ахомаш дубл қайд этган.
Албатта, ҳали қилинадиган ишлар кўп – ҳимояда ҳали етарлича камчиликлар бор, ҳужумда эса ҳали ўзаро тушунишни яхшилаш керак, сўнгги 20 дақиқада “Барса” кўзга ташланмайдиган ўйин кўрсатди: улар кўпроқ ҳисобни сақлаб қолишга ҳаракат қилишди. Ҳимоя ёмон позицион тузилишга эга ўйин кўрсатди. “Эспаньол” ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, аммо...
Хави ўйиндан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди: “Хурсандман. Ўйин давомида қийналдик, аммо ҳозирда осон ғалабанинг ўзи йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Ўсишда давом этишимиз керак. Фанатларнинг қизғин қўллаб-қувватлаши бизга куч берди ва жамоа бор кучини сарфлади.
Биз яхшироқ ўйнаймиз, яхши ҳужум ташкил қиламиз. Бугун эса муҳим бўлган 3 очкони қўлга киритдик. Биринчи бўлимда вақти-вақти билан яхши ҳаракат қилдик, аммо очиқ ҳудудлар пайдо бўлганида қандай ҳаракат қилишни ҳар доим ҳам билмадик. Ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Ишни ғалаба билан бошлаганингда, уёғи осонроқ кетади”.
“Барселона” — “Эспаньол” 1:0 (0:0)
Гол: Депай 48 (пенальти)
“Барселона”: тер Штеген, Мингеса (Рональд Араухо 88), Пике, Гарсия, Альба, Гонсалес (Демир 88), Бускетс (Пуч 78), де Йонг, Ахомач Чаккур, Депай, Гави (Коутиньо 70)
Бош мураббий: Хави.
“Эспаньол”: Лопес, Видаль, Гомес, Кабрера Сасиа, Педроса, Лопес (Морланес 56), Эмбарба (Ву 78), Эррера (Димата 78), Дардер (Морон Гарсия 90+5), Хави Пуадо (Меламед 56), де Томас
Бош мураббий: Морено Висенте.
Огоҳлантиришлар: A. Ezzalzouli 59, Педроса 59, Мингеса 64, де Йонг 83, тер Штеген 90, Кабрера Сасиа 90+3
Ҳакам: Дель Серро Гранде Карлос.