«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг мураббий алмашишига таъсири ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, португалиялик Оле-Гуннар Сулшерни ишдан бўшатиш ҳақида гапирмаган ва янги мураббий танлашда иштирок этмаяпти.
Шунингдек, инсайдер 36 ёшли ҳужумчининг мавсум якунида бошқа клубга ўтиш истаги борлиги ҳақидаги маълумотни рад этди.