«Манчестер Юнайтед»нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду Оле-Гуннар Сулшернинг манкунианликлар бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилиши ҳақидаги фикри билан ўртоқлашди.
«Мен «Олд Траффорд»га илк бор келганимда Сулшер ҳужумчи эди. «Манчестер Юнайтед»га қайтганимдан сўнг у менинг мураббийим бўлди. Лекин Оле биринчи навбатда ажойиб инсон. Унга ҳамма нарсада омад тилайман, Дўстим, омад!», дея пост қолдирган Роналду ўз инстаграм саҳифасида.