Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

ФМТМда спорт психологияси бўйича илмий курслар ўтказилмоқда

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, сўнгги йилларда футбол мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, илмий-методик ва инновацион технологияларни жорий этиш орқали футбол соҳасида етук ва чуқур билимга эга кадрлар тайёрлаш бўйича қатор ишлар олиб борилмоқда. Халқаро талаб ва стандартлар асосида футбол бўйича мутахассисларни тайёрлаш мақсадида ЎФА қошида Футбол мутахассисларини тайёрлаш маркази (ФМТМ) фаолият кўрсатмоқда.

Мазкур марказда халқаро футбол ташкилотларининг ишлаб чиққан дастурлари ва соҳадаги етук мутахассисларини жалб қилган ҳолда бир қатор янги соҳалар, жумладан, спорт психологияси бўйича янги курслар ташкил этилди.

Футбол мутахассисларини тайёрлаш марказида спорт психологияси бўйича болалар-ўсмирлар футбол академиялари психологлари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва профессионал футбол клублари мутахассислари учун ўқув курс бўлиб ўтмоқда.

Бугун ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ушбу курснинг навбатдаги семинарига ташриф буюрди.

Агар барча мураббийлар ҳам спортда психологларнинг роли нақадар муҳимлигини тушунганларида эди, улар ҳар куни камида бир соатдан психологияга вақт ажратган бўлар эдилар. Чунки гувоҳи бўлиб турибмиз, кўплаб ёш футболчиларимиз халқаро мусобақаларда руҳий томонлама муаммога дуч келиб, ўзидаги ҳаяжон ва босимни енга олмаяпти. Бу эса албатта натижаларга ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди”, деди Равшан Эрматов.

Маълумот учун, курсни Ўзбекистон терма жамоаси психологи Татяна Усова олиб бормоқда, унга Марина Дорфман ассистентлик қилмоқда. Дарсларда, асосан, спорт психологиясининг мақсад ва вазифалари, спортда шахсни ўрганиш, мураббийлар штаби ва спортчиларни психодиагностика қилиш, спортчиларнинг психологик тайёргарлиги тизимидаги жамоавий услубият, футболчининг ғалабага бўлган ишончини қўллаб-қувватлаш ва бошқа жиҳатлар тўғрисидаги мавзулар ўтиляпти.

Курс иштирокчилар дарслар давомида спорт психологияси бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга илмий асосланган жавоблар олишмоқда.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 23:07, 23.11.2021.
Ўқилди: 1271 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4578]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2532]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2358]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2028]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1639]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1595]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1524]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1521]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1410]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1374]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик