Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

ЎФАда “Enda Tour” компанияси вакили билан учрашув бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Бугун ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва Enda Tour компанияси вакили Абдуҳамид Ҳамидов билан учрашув бўлиб ўтди. Унда терма жамоалар ҳамда клублар учун ўқув йиғинлар ва ўртоқлик учрашувлари ташкил қилиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда турли ёш тоифасидаги терма жамоаларимизнинг олдида турган нуфузли мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўриш лозимлиги, бу борада етакчи жамоалар билан халқаро ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш муҳим эканлиги таъкидланди. Мамлакатимиз ва хорижда мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш масаласида фикр алмашилди.

“Enda Tour”нинг кўплаб терма жамоалар ва етакчи клублар билан ҳамкорлик қилиши, турнирлар масаласида етарлича тажрибага эга компания эканлиги қайд этилиб, ўзининг доимий ҳамкор давлатларидаги жамоаларга маҳаллий мураббий ва мутахассисларимизни жалб этиш, ўқув-алмашинув дастурларини татбиқ этиш масаласида суҳбатлашилди.

Мазкур ҳамкорликдан, шунингдек, ўзбекистонлик ҳакамларнинг халқаро майдонларда тажрибасини янада оширишлари учун хорижий чемпионат ва мусобақаларда ишлашларини ташкил этишга кўмаклашиш масаласи ҳам жой олиши кўзда тутилмоқда.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 00:52, 24.11.2021.
Ўқилди: 1479 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик