Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

ФМТМда ЎФАнинг “C” лицензияси бўйича мураббийлик курси давом этмоқда

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатимизда мураббий, селеционер (скаут), таҳлилчи, ҳакам, маркетолог, психолог ва футбол менежери каби юқори малакали футбол мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида қатор тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Ушбу йўналишларда марказ ташкил этилиб, хорижий ва маҳаллий тажрибали мутахассислар ёрдамида ўзбек футболининг турли соҳаларида фаолият юритадиган етук кадрларни тайёрлаш мақсад қилинган.

Айни кунларда Тошкент шаҳрида ЎФАнинг “C” лицензияси бўйича мураббийлик курси давом этмоқда. Мазкур курсда 18 нафар мураббийлар 6 кун давом мутахассисларидан ўз соҳаларига оид тажриба ва кўникмаларини эгаллаб боришмоқда. Дарсларда инструкторлик вазифасини Шамил Исеев бажармоқда. Унга Даулетбай Джалимов ассистентлик қилмоқда. Координатор вазифасини эса Рустам Тагаев бажармоқда.

Бугун ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ушбу курснинг навбатдаги семинарига ташриф буюрди.

Болалар футболидаги мураббийларнинг эртанги кунимиздаги роли жуда катта. Шу сабабли ҳар бир мураббий билимли ва ўз ишининг устаси бўлиши, замонавий тенденсияларни футболда қўллай олиши зарур. Бу йўлда ЎФА доимий равишда уларни ўқитиб боришга шароит яратиб беради ва бундай семинарларни доимий ташкиллаштириб боради” деди Равшан Эрматов.

Маълумот учун, курс давомида мураббийларга назарий ва жисмоний машғулотлар ўргатилади. Айтиб ўтиш лозим, имтиҳонларни муваффақиятли топширган номзодлар 3 йилга мўлжалланган ЎФАнинг мураббийлик бўйича “C” лицензиясини қўлга киритадилар.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 20:24, 24.11.2021.
Ўқилди: 1391 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.