Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Иброҳим Ғанихонов: «Мавсумни ғалаба билан якунлаш ниятидамиз»

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлига 26-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг 21 ёшли маҳоратли ҳужумчиси Иброҳим Ғанихонов бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- “Навбаҳор” сафига ёзги трансферлар даврида қўшилдим ва жамоа таркибида “Қўқон-1912” (13-турдаги), “Турон” ҳамда “Андижон” жамоаларига қарши кечган баҳсларда майдонга тушишга муваффақ бўлдим. “Водий дербиси” ўйинлари ҳақида эшитгандим ва ҳақиқатданам бундай учрашувларнинг кескин ҳамда муросасиз курашлар остида ўтишига ўзим бевосита майдонда гувоҳ бўлдим.

Бўлажак ўйин жорий мавсумнинг сўнгги баҳси бўлиши билан бирга “водий дербиси” ҳамдир. Шу боис, қўқонликлар ҳам ушбу учрашувда жамоамизга муносиб қаршилик кўрсатишга интилишади.

Шунинг учун бўлажак баҳс шиддатли ҳамда муросасиз курашларга бой тарзда кечади, деган умиддаман.

Жамоамиз сўнгги учрашувларда ижобий натижаларга эришмоқда. Шунингдек, “Қўқон-1912”ни сафарда (2:1) мағлубиятга учратгандик, бундан ташқари, 2-даврадаги барча дерби ўйинларида зафар қучдик. Мазкур ўйинда ҳам ушбу ғалабали анъанани давом эттириш ниятидамиз.

Бўлажак учрашувга жиддий тайёргарлик кўрдик ҳамда жорий мавсумни ғалаба билан, яхши кайфиятда якунлаш ниятидамиз.

Мазкур ўйинда стадионга ташриф буюрадиган ишқибозларнинг бевосита руҳан ва маънан қўллаб-қувватлашлари, мадади асосида майдонда тўп тепиб, мухлисларга қувонч улашишга интиламиз ҳамда ғалаба қозониш учун барча имкониятимизни ишга соламиз. Бахтимизга “Навбаҳор” ишқибозлари ҳамиша соғ бўлишсин", — деди Ғанихонов.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:00, 26.11.2021.
Ўқилди: 1620 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.