"Арсенал" ҳужумчиси Александр Ляказетт мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
“Албатта, агентларим барча амалга ошиши мумкин бўлган вариантларни кўриб чиқмоқда. Лекин мен ўзим бор эътиборни фақат навбатдаги ўйинларга қаратмоқчиман, ҳеч бўлмаганда январгача. Январ ойида кўрамиз, қандай таклифлар бор, қизиқарли чақириқлар борми ёки... Умуман олганда, саволлар кўп, лекин январгача кутишни маъқул кўраман", – деди Ляказетт.
2021/22 йилги мавсумда ҳужумчи "Арсенал" таркибида 10та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та голли узатмани амалга оширган. 30 ёшли франциялик футболчининг “канонирлар” билан тузган шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.