Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Дзюдо: ҳамюртимиз Абу-Даби “катта дубулға” турнирида кумуш медалга сазовор бўлди

Баҳо:
+ | -

Шу кунларда БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича “катта дубулға” туркумига кирувчи нуфузли турнир бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам медаллар учун баҳс олиб боришяпти.

Мусобақанинг иккинчи кунги баҳсларида уч нафар вакилимиз татамига чиқишди. Афсуски, -81 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Суҳроб Турсунов илк учрашувдаёқ мағлубиятга учраб, ўз иштирокини эрта якунлади.

Худди шу вазн тоифасидаги яна бир дзюдочимиз Арслонбек Тожиев эса 5-ўринни эгаллади. У илк босқичда Саудия Арабистони вакили Муҳаммад ал-Ҳарбий устидан иппон баҳоси билан ғалаба қозонди. Тожиев польшалик Павел Дрзимални ҳам мағлубиятга учратгач, бронза медали учун кечган баҳсда россиялик Аслан Лаппинаговга имкониятни бой берди. Шу тариқа ҳамюртимиз бронза медалидан қуруқ қолди.

-73 кг вазн тоифасида тажрибали дзюдочимиз Ҳикматиллоҳ Тўраев мусобақанинг кумуш медали билан тақдирланди. Ҳикматиллоҳ мусобақадаги иштирокини иккинчи даврадан бошлади ва саудиялик Абдуллоҳ Ҳамадни иппон баҳоси билан таслим қилди.

Ҳамюртимиз чорак финалда тожикистонлик Сомон Маҳмадбековни ҳам иппон баҳоси билан мағлуб этди. Тўраев финал чиптаси учун кечган беллашувда Лондон-2012 Олимпиадасининг олтин, Рио-2016да кумуш ҳамда Токио-2020 Олимпия ўйинларида бронза медалига сазовор бўлган грузиялик Лаша Шавдатуашвилидан устун келди. Баҳс деярли 10 дақиқа давом этди.

Бироқ, Ҳ.Тўраев олтин медаль учун кечган финал баҳсида мўғулистонлик Цогтбаатар Ценд-Очирга имкониятни бой берди. Натижада ҳамюртимиз Абу-Даби “катта дубулға” турнирининг кумуш медали ҳамда 700 рейтинг очкосига эга бўлди.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 23:00, 27.11.2021.
Ўқилди: 2536 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.