Италия А сериясининг 14-тури доирасида Туриннинг «Ювентус» клуби ўз майдонида «Аталанта»ни қабул қилди. Массимилиано Аллегри шогирдлари 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ярим ҳимоячи Федерико Кьеза жароҳати туфайли алмаштирилди. Шифокорлар ёрдами билан футболчи майдонни тарк этди, шундан сўнг у ўйинни давом эттира олмади. Қанот ҳужумчисининг жароҳати тафсилотлари ҳозирча маълум қилинмаган.
Жорий чемпионатида 24 ёшли ярим ҳимоячи 12 учрашувда иштирок этиб, битта гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилган.