Кириш Регистрация

Криштиану Роналду баёнот билан чиқди ва France Football бош муҳарририни ёлғончиликда айблади

Баҳо:
+ | -

Паскаль Ферре (France Football бош муҳаррири) ўтган ҳафта гўёки менинг мақсадим Олтин тўплар бўйича Мессидан ўтиб кетиш эканлиги ҳақида айтди. Паскаль ёлғон гапирди. У ўзи ишлаётган нашр обрўсини ошириш учун менинг номимдан фойдаланди. Шундай нуфузли совринга жавобгар инсон бунчалик ёлғон гапириши, France Football ва Олтин тўпга доим ҳурмат кўрсатадиган одамга нисбатан бунчалик ҳурматсизлик қилиши асло мумкин эмасди.
Бугун у менинг йўқлигимни карантин билан изоҳлаб, яна ёлғон гапирди. Бу асоссиз.
Мен ўз маҳорати ва ҳалол ўйини эвазига соврин ютаётганларни доим табриклагим келади. Ўзим шу қоидаларга амал қиламан. Ким биландир бу борада рақобатлашмайман. Айнан кимнидир ютишни хоҳламайман. Мен ўзим учун, жамоаларим ва мухлисларим учун ғалаба қозонаман.
Фаолиятимдаги энг катта мақсад - ўз клубим ва терма жамоам учун турли даражадаги совринлар олиб бериш. Энг катта мақсад - профессионал футболчи бўлиш ниятидагиларга мотивация бериш. Энг катта мақсад - футбол тарихида ўз номимни олтин ҳарфлар билан ёзиб қолдириш.
Якунда айтмоқчиманки, эътиборим Манчестер Юнайтеднинг кейинги ўйинига ва шерикларим билан қўлга киритишга уринадиган натижаларга қаратилган. Қолгани? Қолгани қолиб кетаверади…”.

Роналдунинг бу баёноти France Football бош муҳаррирининг “Роналду менга айтгандики, мақсади Олтин тўплар бўйича Мессини ортда қолдириш” деган гапларига жавоб эди.

Манба: Telegram.me/Davron_Fayziev
Киритилди: 00:12, 30.11.2021.
Ўқилди: 20214 марта.
Фикрлар: 100 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [11561]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3475]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3147]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3133]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2607]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2433]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2350]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2206]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1996]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1865]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.