Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 2-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Ўлмас иқтибослар - 10: Винни Жонс

Баҳо:
+1 | -

1965 йилда туғилган. 1984-1999 йилларда Англиянинг бир қатор (жумладан, “Лидс”, “Челси”) клубларида ва Уэльс терма жамоасида ўйнаган. Фаолиятини тугатиб, актёрликка ўтган ва бир қатор машҳур фильмларда суратга тушган. Майдонда ўзининг жанговор характери ва ўта қўпол ўйини билан ном қозонган.

- Биринчи бўлиб кимни урганман, биласизми? Туғилаётган вақтимда онамга доялик қилган хамширани урганман.

- Агар Криштиану бизнинг вақтимизда уйнаганида, унга ҳали ўн ярд узоқдалигимдаёқ оғриқдан бақириб ётган бўларди.

- Бир куни ҳакам менга қизил карточка кўрсатди. Мен эса, турсигимни ечдим ва... кўрсатдим. Хўш, ким зўр?

- Худо футболчиларнинг оёғини нега яратган, биласизми? Мен тепишим учун.

- Мен китоб ўқишни ёқтираман. Айниқса, буюк инсонларнинг биографиясини қизиқиш билан ўқийман. Ҳозир, ўзимнинг биографиямни ўқияпман. Ажойиб китоб экан.

- Мен зинҳор зўравонликни тарғиб қилмайман. Шунчаки, баъзиларнинг ўзи шундай қилишадики, менда бошқа йўл қолмайди.

- Мен ҳеч қачон футбол симуляторларини ўйнамайман. Бу менга жуда қимматга тушади. Жойстик фақат бир таймга етади, телевизор эса бир ярим таймда расво бўлади.

- Энг тез четлатиш? Менимча, пастки олтинчи тишим милки пилла булганда жагим шишиб кетганда тиш уздирганим булса керак. Дарвоке, бу кареьрамдаги мен рози булган ягона четлатиш булади.

- Ўйин пайтида бировнинг оёғини тўп билан адаштириб юбориш жуда осон. Айниқса, ўша оёқ эгасининг башараси менга ёқмай турган бўлса...

- Шу ўйин пайтида докторлар югуриб майдонга чиқиб келишади-ку, шунинг ўрнига иккита чиройли қизлар чиқса бўлмайдими? Ишонинг, бу кўпроқ музлатган бўларди.

 - Ха, мен номувофик худудда улгайганман. Бирок, хамма мен усган худуддаги ва айнан мен туп тепган футбол майдонини номувофик деб биларди.

- Ўйиндан олдинги кўрсатмалар чоғида мураббий ҳеч қачон менга тактика ёки схемаларни тушунтирмасди. У шунчаки, рақиб фтуболчисининг фамилиясини айтиб қўярди. 

- Айтишади-ку, агар биров сенинг чап юзинга урса, сен унинг ўнг юзини мажағлаб ташла. Ие, бунақа дейишмасмиди?

- Мен бир пайтлар қалбимни иблисга сотгандим. Афсуски, шайтон ўшанда “Лидс”да менежер бўлиб ишларди.

- Мен истардимки, ҳақиқий эркаклар ниҳоят ётган жойларидан туриб, футбол майдонига қайтишса. Бу ўйинни ҳақиқий эркаклар жангига айлантириш пайти келди. Акс ҳолда футболнинг эркаклиги қочиб кетиб, аёлга айланади.

- Менинг дўстим ва жамоадошим, келиб чиқиши нигериялик бўлган Жон Фашанга банан отишганда, мен у бананларни мухлисларга қайтариб отардим. Бу билан мен, агар Фашанни хафа қилишни исташса, аввал менга рўпара бўлишлари кераклигини уқтирардим.

- Янги “Бентли” сотволиб, оддий номерларда юриш – бу нотўғри. Охиригача бориш керак-да. Яхши машинага яхши номер керак, сенинг ўзига хослигингни билдириб туриши керак. Мисол учун, менинг машинамнинг рақами 100 VJ, ўғлимнинг айтишича – 100 фоиз Винни Жонс дегани. Рафиқамники – 99 VJ.

- Футбол асосциацияси мендан миннатдор бўлиши керак: трибуналардаги зўравонликни майдонга кўчирдим.

- Инсон доим ўз ўтмишини етаклаб хаёт кечиришга маҳкум. 

Манба: "Стадион" газетаси
Киритилди: 12:17, 10.03.2012.
Ўқилди: 10530 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.