Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Левандовски "Олтин тўп" тақдирлаш маросими ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+2 | -

Кеча Франция пойтахти Париж шаҳрида "Олтин тўп-2021" тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Лионель Месси ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритди. "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски аргентиналик юлдузни ушбу ғалаба билан табриклади.

"Мен Лионел Мессини "Олтин Тўп" ютгани билан табрикламоқчиман.

Шунингдек, менга овоз берган ва 2021-йилдаги муваффақиятларимни муҳим деб ҳисоблаган ҳар бир журналистга миннатдорчилик билдираман. Мен "Йилнинг энг яхши ҳужумчиси" мукофотини қўлга киритдим ва ҳеч қайси ўйинчи бу каби индивидуал совринни кучли жамоа ва садоқатли мухлисларсиз қўлга кирита олмайди. Мен жорий клубим "Бавария"га ҳам муваффақият қозонишимда ва орзуларимни рўёбга чиқаришда берган ёрдами учун ташаккур изҳор этаман. "Бавария" сафидаги, Полша терма жамоасидаги шерикларимга, шунингдек, ҳар куни мени қўллаб-қувватлаб турган муҳлисларимга ҳам раҳмат айтиб қоламан. Мен учун уларнинг борлиги кўп нарсани англатади.

Энг муҳими эса оиламга катта ташаккур изҳор этмоқчиман!!! Раҳмат она, раҳмат Анна. Сизлар ҳаётимдаги энг севимли инсонларимсиз. Менинг энг яхши дўстим, суюкли опам Миленага, дўстларим ва ютуқларим асосчиси бўлган, доимий қўллаб турган клубимга ҳам алоҳида ташаккурлар. Раҳмат ҳаммангизга!!! ", - деб хабар қолдирди польяк Instagram саҳифасида.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:09, 30.11.2021.
Ўқилди: 17155 марта.
Фикрлар: 77 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.