Кириш Регистрация
03/12 00:45 Рома - Аталанта
03/12 01:00 Севилья 1-1 Осасуна
03/12 23:00 Мальорка 1-5 Барселона
04/12 00:30 Ипсвич 0-1 Кристал Пэлас
04/12 01:15 Лестер 3-1 Вест Хэм
05/12 00:30 Ньюкасл - Ливерпуль
05/12 00:30 Саутгемптон - Челси
05/12 00:30 Эвертон - Вулверхэмптон
05/12 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/12 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Мадрид
05/12 01:15 Астон Вилла - Брентфорд
05/12 01:15 Арсенал - Ман. Юнайтед

Эътироф: машҳурлар Бьелса ҳақида нималар дейди?

Баҳо:
+ | -

Марсело Бьелса номи барчага яхши таниш. У тактик жиҳатдан дунёнинг энг яхши мураббийи сифатида еътироф этилиб келинади. Аргентиналик мутахассис "Лидс" клубини 16 йиллик танаффусдан кейин АПЛга олиб чиқди. У бу билан нима учун Англияда ишлаётганини исботлаб бера олди. Бьелса жамоаси АЛЛнинг биринчи мавсумини турнир жадвалининг биринчи қисмида якунлади. Бу мавсумда ҳам ёмон ҳаракат қилмаяпти. Тўғри, у ҳозирги замон мураббийлари каби шонли фаолиятга эга эмас. Чунки Марсело 25 ёшидаёқ футболчиликни якунлаб, мураббийликни танлаган эди. Унинг дастлабки жамоаси ўз юртининг "Ньюэллс Олд Бойз" клуби бўлади.

Ҳозирда "ПСЖ"да фаолият юритаётган Маурисио Почеттино Бьелсага юқори баҳо берган. "Манчестер Сити" устози Пеп эса, уни "дунёдаги энг яхши мураббий" деб таърифлаган. Қуйида сизнинг эътиборингизга Марсело Бьелса билан ишлаган машҳур футболчиларнинг у ҳақидаги фикрларини тақдим этамиз.

 

"Мен унинг жамоасига қўшилганимда жуда семиз эдим. Негаки, альфахорес(миллий таом)ни кўп танаввул қилардим. Биринчи ундан ўрганган нарсам, тўғри овқатланиш бўлди. У мени ёмғир остида шуғулланишга мажбур қиларди. Мен ўшанда ундан бу иши учун нафратланганман. Биз ўзимизча катта орзулар қилар эдик. Орамиздаги энг катта орзу эгаси Бьелса эди. У Арриго Сакки мураббий каби бўлишни орзу қилган. Бизни эса биз бўлишимизни хоҳлаган. У бизни, бир гуруҳ кўча болаларини қаҳрамонга айланишимизни истарди".

Габриэль Батистута – собиқ футболчи

"Унинг гаплари майдондаги саволларимга жавоб топишга ёрдам берган. Ҳаммаси у берган уйга вазифаларда мужассам эди. Мен барча дўстларимга ҳеч бўлмаса бир фоизгина у каби тажрибага эга бўлишини тилайман".

Маурисио Почеттино – "ПСЖ" клуби бош мураббийи

"Мени мен бўлишимга кўплаб мураббийлар таъсир кўрсатган: Бьелса, Эрикссон, Басиле. Бу номларни яна давом эттириш мумкин. Уларнинг баридан нимадир олганман. Аммо уларнинг ичида Бьелса менга кўп нарса ўргатган".

Диего Симeоне – "Атлетико" клуби бош мураббийи

"Мен ундан кўп нарса уқдим. Ҳозир у сабаб мен Алексис Санчесман. Бьелсанинг бир жиҳати доимо ёдимда қолган: у ўз ўйинчиларини ўзлигини сақлашга ўргатар эди".

Алексис Санчес – "Интер" футболчиси

"Мен "Билбао" клубига энди келган пайтларимда ҳакамлар билан кўп тортишардим. Ўшанда Бьелса менга шундай деган: "Бошқа ҳакамлар билан баҳслашма, чунки улар футболчиларни ўлдирмайди, аксинча уларга ёрдам беради". Мана шу нарса ундан ўрганган дарсим эди. Унинг жамоасида ўйнаш мен учун катта шараф. У менга доимо имкон бериб келган. Унинг яна бир гапи ҳеч эсимдан чиқмайди. У буни бутун жамоага қайта-қайта такрорлар эди: "Агар биринчи голни уриб олсак, иккинчиси учун ҳам шу заҳоти ҳаракат қилиш керак. Вақтни бекор сарфлаш ярамайди. Ҳакамлар билан тортишманг. Ҳатто, у сизнинг зиёнингизга қарор чиқарса ҳам. Фақат югуришда, жанг қилишда давом этинг. Унутманг, биринчи голни сақлаб қолишнинг энг яхши йўли, бу иккинчисини уриб олишдир!". У чинакам даҳо эди".

Андер Эррера – "ПСЖ" клуби футболчиси

"У мени футбол ҳақида видеолар кўришга мажбур қиларди. Видео бошидан бошлаб ёнимда турарди. Мен эса видео қаршисида уйқуга чўмиб қолардим. Аммо у бундан хурсанддек эди. Мен эса ҳайратга тушардим. Мен уйғониб ўзимга яна видеони кўриш керак эканини уқтирар эдим. Шунда у менга уйқу билан курашиш керак эканини, бўлмаса майдонда ҳам бундан баттар аҳволга тушишим мумкинлигини айтди. Марсело жуда ҳам меҳрибон эди. Мен у билан ишлаганимдан бахтлиман".

Бенжамин Менди – "Ман. Сити" футболчиси

"Мен ўзимга унчалик ҳам ишонмас эдим. У менга ишонч қандай бўлишини ўргатди. Бьелса бизни ҳар бир ўйин учун 100 фоиз тайёр бўлишимизни хоҳлайди. У бутун жамоани ўз ўйинимизни қайтадан кўриб чиқишга мажбур қиларди. Кейин эса, қаерда хато қилганимизни, қаерда яхши ўйнаганимизни сўрайди. Мен ярим ҳимояда ўзимни яхши ҳис қиламан. Аммо Бьелса мендан кўра, мен қаерда жамоага фойдам тегишини яхши билади. Менимча, унинг қўлида ҳақиқий футболчи сифатида етилдим. Уни бизга берган сабоқлари ҳар доим фақат ўз фойдамизга хизмат қилади. Бьелса ажойиб мураббий".

Калвин Филлипс – "Лидс" футболчиси

 

 

 

Жалолиддин ИСМАТОВ

Манба: futaa.com
Киритилди: 17:34, 30.11.2021.
Ўқилди: 2560 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.