Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Хоразм вилоятига ташриф буюрди

Баҳо:
+1 | -

Ташриф аввалида вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов иштирокида учрашув ташкил этилиб, вилоятда футбол оммавийлигини ошириш ва болалар-ўсмирлар футболини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келажакдаги истиқболли лойиҳалар муҳокама этилди. Шунингдек, Хоразмлик футбол мухлисларининг қизиқишлари ва футболга бўлган меҳрини инобатга олиб, “Хоразм” клубида жиддий ўзгаришлар амалга ошириш бўйича таклифлар билдирилди. Бунда клубнинг ўз базаси ва майдонларига эга бўлиши, машғулотлар учун қулай шароитлар яратиш, клуб автобуси ва керакли барча қулайликларни тақдим этиш, клуб фаолиятини профессионал даражага олиб чиқиш орқали юқори натижаларга эришиш мумкинлиги таъкидланди.

Шундан кейин, ЎФА мутасадди ва мутахассислари вилоят футбол ассоциацияси иш фаолияти, футбол инфратузилмаси ва мавжуд шарт-шароитлар билан танишиб чиқдилар. Вилоят миқёсида болалар футболининг инфраструктураси юзасидан фикр алмашилди. Хоразмда истеъдодли ёшлар кўп эканлиги, уларни тўғри ёъналтириб, халқаро стандартлар асосида катта футболга тайёрлаш лозимлиги, бу борада вилоятдаги футбол академияларининг ўрни муҳим эканлиги таъкидланди.

Ташриф давомида Равшан Эрматов вилоятдаги Урганч, Янги бозор, Гурлан, Хива ва Шовот туманларида бўлиб, жойлардаги стадионлар, академия ҳамда спорт мактаблари қурилиш-реконструксия лойиҳалари билан яқиндан танишди. Қурилиш давом этаётган жойларни кўздан кечирди ва ўз тавсияларини берди.

Масъуллар билан бўлган суҳбатда вилоятдаги профессионал футбол клубларининг инфраструктурасини яхшилаш ва майдонларни стандарт ҳолатга келтириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди. Вояга етаётган ёш футболчиларимиз ҳам, аввало, сифатли майдонларда тўп суришлари лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 22:30, 30.11.2021.
Ўқилди: 1372 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [6395]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [4293]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3695]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [3619]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [3429]

Криштиану Роналду Мадридга етиб келди — футболчи тушкун кайфиятда кўринди (+Видео) [3343]

Португалия термаси Роналду билан боғлиқ воқеалардан кейин обуначиларини йўқотмоқда [2935]

Леау Роналдунинг 7-рақамини қандай олганини айтиб берди [2891]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2582]

Ҳамид Саҳари Роналдунинг Португалиядаги вазиятини карикатурада акс эттирди (+Видео) [2469]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик