Кириш Регистрация
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья 1-1 Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта 0-1 Интер
30/12 00:45 Рома - Женоа

Юртимиздаги "Реал Мадрид" футбол академиясида йиғилиш бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Кеча "El Golazo Academy Powered by Real Madrid Foundation"футбол академияси мажлислар залида ўқув маскани раҳбарияти ва тарбияланувчиларининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда академия директори Акмал Шарипов, “Real Madrid Foundation” томонидан академия координатори Давид Кано, “El Golazo” таъсисчилар кенгашидан Фарруҳ Исмоилов ва академия қошидаги «Замонавий мактаб» директори Манзура Камалова иштирок этди.
Йиғилишда академия ўқувчилари ва мураббийлари билан “тартиб интизом ва тарбия” мавзусидаги масала кўриб чиқилди.

Йиғилишни академия директори Акмал Шарипов очиб берди ва академия тарбияланувчиларига ички тартиб-қоидаларга риоя қилиш муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Бундан ташқари, дарсларни ўзлаштиришда ажойиб натижаларни кўрсатаётган ўқувчиларга миннатдорчилик билдирилди. Ўз навбатида, ўзлаштиришда оқсаётган ўқувчиларга ўқишга бўлган эътиборни кучайтириш тушунтириб ўтилди.

Шунингдек, испаниялик мутахассис Давид Кано ҳам академия футболчилари эришаётган натижаларга тўхталди. Тарбияланувчиларга юқори кўрсаткичларга эришиш учун максимал олға интилиш муҳимлигини уқтирди. Тренинг йиғилиш академия тарбияланувчилари учун фойдали бўлишига шубҳа йўқ.

Манба: Metallurg matbuot xizmati
Киритилди: 06:40, 01.12.2021.
Ўқилди: 1512 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.