Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Металлург–2021»: мавсум сарҳисоби

Баҳо:
+ | -

«Металлург» клубининг 2021 йилги натижаларини сарҳисоб қиламиз.

Тўпурари – Дамир Темиров

Юбилей – ХХХ миллий чемпионатимизда “Металлург” рақиблари дарвозасини 22 марта аниқ нишонга ололди. Бу Суперлигадаги 10-кўрсаткич. Аввалги йилларга нисбатан сермаҳсулликда анча “оқсадик” (2020 йил – 30 та гол, 2019 – 33,  2018 – 24, 2017 – 40, 2016 – 47, 2014/15 – 44...)

Бу йилги мавсумда энг кўп гол урган ўйинчимиз – ярим ҳимоячимиз Дамир Темиров бўлди. У рақиблар даровзаси томон 4 марта йўл топа олди. Голларидан бирини 11 метрлик жарима зарбасидан киритди. Яна бир ярим ҳимоячимиз – Шаҳзодбек Ғофурбеков ҳамда ҳужумчилар -  Шаҳзодбек Нурматов ва Зоҳид Абдуллаевлар ҳисобида 3 тадан гол бор. Мавсум давомида дарвоза чизиғидан ташқари барча линияларда ўйнаб чиққан Саламат Қуттибоев эса 2 та гол киритди. Станислав Андреев, Дилшод Раҳматуллаев, Аброр Тошқўзиев, Камолиддин Тожиев, Иван Нагаев ва Худойшукур Сатторовлар 1 мартадан ўз исми шарифларини таблога ёздириб қўйишди.

Дарвозабонлар...

Ортда қолган чемпионатда “Металлург” дарвозасига рақиб жамоа ўйинчилари 35 та гол уришди. Бу натижани аввалги йиллар билан қиёслаганимизда яна ортга кетишни кўрамиз ( 2020 – 30, 2019 – 26, 2018 – 29...). Албатта гол ўтказиб юбориш ёқимсиз. Бунда фақат дарвозабонларни айблаб бўлмайди. Ўтказиб юборилган голларда ҳимоя чизиғи вакилларининг ҳам “ҳиссаси” бор. Қолаверса бутун таркибнинг ўйини қовушмаса ҳам “қовун тушаверади”.

Бевосита дарвозабонларимизнинг “улушига” тўхталсак.  Энг кўп – 16 учрашувда дарвоза “рамка”сини Александр Лобанов қўриқлади. Табиийки унинг ўтказиб юборган голлари кўрсаткичи ҳам юқори – 20 та гол. Бу ўртача битта учрашувга 1,25 тадан голга тўғри келади. Александр тўртта учрашувда ўзининг дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Иккинчи рақамли дарвозабонимиз Акмал Турсунбоев эса 9 та учрашувда 13 та гол ўтказиб юборди. Ўртача битта учрашувга 1,44 та гол. Яна бир посбонимиз Владимир Вагин эса битта ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 2 та тўп олиб чиқди.

Навбат – “қоидабузарлар"га...

Огоҳлантиришлар ва четлатишлар

“Металлург”нинг ХХХ миллий чемпионатдаги муваффақиятсиз иштирокида ўйинчиларнинг тартиб интизоми ҳам салбий таъсир кўрсатди, дейиш мумкин. 26 учрашувда ҳакамлар бекободлик ўйинчилар қаршисида 66 марта карточка кўтаришди. Шулардан 63 таси сариқ, 1 таси иккинчи сариқ ва 2 таси тўғридан тўғри қизил карточка эди.

Огоҳлантиришлар борасида мутлоқ карвонбоши бу – ҳужумчи Зоҳид Абдуллаевдир. Олдинги чизиқ вакилимиз ҳар 3 бор майдонга чиққанида ҳакамлар “диққат марказида турган”.  Марказий ҳимоячимиз Камолиддин Тожиев, ярим ҳимоячилар Саламат Қуттибоев ҳамда Муҳаммад Исаевлар ҳам “пешқадам”дан ортда қолишмади – 6 тадан сариқ карточка. Саламат Қуттибоев бу кўрсаткичга 24 марта майдонга чиқиб эришган бўлса, Камолиддин Тожиев ҳамда Муҳаммад Исаевлар янада юқори тезлик кўрсатишди. Бу иккала етакчимизга 6 марта огоҳлантирилиши учун 14 тадан ўйин кифоя қилди.

Кейинги поғоналарда Дамир Темиров ва Абдураҳмон Абдулҳақовлар боришмоқда. Дамирга ҳакамлар 5 та сариқ ва 1 та қизил карточка кўрсатишди. Қизил карточканинг эса ўзига хос тарихи мавжуд. Темиров “Бунёдкор”га қарши Олмалиқда кечган учрашувнинг 18-дақиқасидаёқ тўғридан тўғри майдондан четлатилган ва якунда “Металлург” мағлубият аламини тотиб кўрганди. Ўйиндан кейин жамоа раҳбарияти мазкур четлатиш борасида ЎзПФЛга протест ёзди. Ҳакамлар қўмитаси вазиятни ўрганиб чиқиб, Зокир Қодиров қоидабузарликни бўрттириб юборганлигини эътироф этди ва қизилни сариқ рангга “бўяб берди”. Аммо ўйинда қайд этилган мағлубият ўзгаришсиз қолди. Ўз навбатида ЎзПФЛнинг расмий сайтидаги ўйинчилар статистикасида ҳам Дамир Темировнинг четлатилганлиги тўғрисидаги банд ўзгаришсиз қолдирилди. Абдураҳмоннинг ҳисобида эса 21 та ўйинда 5 та сариқ. Шулардан 4 тасини у "Турон" жамоаси таркибида "қўлга киритган" бўлса, "Металлург" сафида 1 марта огоҳлантирилди, холос.

Огоҳлантирилганлар орасида барча чизиқ вакиллари бор. Жумладан дарвозабон Александр Лобанов, ҳимоячилар Одилбек Абдумажидов ва Фаррух Иброҳимовлар 4 мартадан сариққа гирифтор бўлишди ва биттадан ўйинни ўтказиб юборишди. Одилбекда 1 марта тўғридан тўғри қизил карточка олганлигини ҳам қайд этиш лозим. Ҳимоя чизиғи вакилларидан Худойшукур Сатторов ҳам “ўзини кўрсатган”. Худойшукур 8 ўйинда 4 та сариқ карточка ишлаган. Улардан иккитаси битта ўйинга тўғри келган ва табиийки Сатторов учрашувни жамоадошларидан вақтлироқ тугатиб, томошабинга айланганди.

Тажрибали Акбар Исматуллаев эса ўйинни қўйвориш чегарасида тўхтаган – 3 та сариқ карточка. 2 мартадан огоҳлантирилган сафи бирмунча кенгроқ – тўрт ўйинчи: Станислав Андреев, Дилшод Раҳматуллаев, Иван Нагаев ва Иброҳим Ибрагимов. Аброр Тошқўзиев ҳамда Маҳмуд Қудратиллаевлар эса 1 мартадан сариқ карточка билан жазоланишган.

Умуман эса “Металлург” таркибида бу йил Суперлига баҳсларида асосий таркибда майдонга 26 нафар футболчи чиққан бўлса, шулардан фақат 9 нафари бош ҳакамнинг “эътиборидан четда қолган”.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 11:42, 01.12.2021.
Ўқилди: 1351 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.