“Ливерпуль” “Шеффилд” ҳужумчиси Даниэль Жеббисонни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда “TeamTalk” нашри хабар бермоқда. Трансфер келаси йилнинг январь ойида амалга ошиши мумкин.
Трансфермаркт Жеббисонни 1 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчи айни дамда учинчи лига вакили “Бёртон”да ижара асосида ўйнамоқда.
Жорий мавсумда Жеббисон 16 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди.













