Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Оғир атлетика. Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ўтказилди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, эртага Тошкентда оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади. Мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган мазкур мусобақадан аввал матбуот анжумани ташкил этилди.
Унда Халқаро оғир атлетика федерацияси бош котиби Муҳаммад Жалуд, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, терма жамоамиз бош мураббийи Баҳром Мендибоев, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этишди. Дастлаб Шаҳрулло Маҳмудов мусобақа олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Шу пайтгача ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати, катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ва бошқа бир қатор нуфузли мусобақаларга мезбонлик қилдик. Ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши билан илк бор катталар ўртасидаги дунё биринчилигини ҳам қабул қилмоқдамиз. Мусобақада 80 дан ортиқ мамлакатдан 500 нафарга яқин спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, Туризм ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитасига ташкилий ишлардаги катта ёрдам учун алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Мусобақада ўз давлатларидаги карантин талаблари сабаб Хитой, Италия, Фижи ва яна баъзи мамлакатлар иштирок эта олмайдиган бўлди. Бироқ бу ҳолат унинг нуфузига ҳеч қандай салбий таъсир ўтказмайди. Яна бир аҳамиятли томони, чемпионат доирасида ўзбек оғир атлетикаси ривожи йўлида меҳнат қилган Олимпиада совриндорлари Наил Мухамедяров, Сергей Сирсов каби фахрийларни ҳам таклиф қилганмиз”, – деди Шаҳрулло Маҳмудов.

Шундан сўнг Баҳром Мендибоев спортчиларимизнинг тайёргарлиги ҳақида қуйидагича тўхталиб ўтди:

Жаҳон чемпионатига олиб борилган тайёргарликка тўхталадиган бўлсак, Токио-2020 Олимпия ўйинларидан сўнг қисқа танаффусдан қилдик ва дарҳол ўқув-машғулот йиғинларини бошладик. Дастлаб машғулот Чирчиқдаги базамизда бўлди. Шундан сўнг Туркияда, кейин Украинада йиғин ташкил этдик. Ҳозирги пайтда терма жамоамизнинг барча спортчилари мусобақага шай. Унда йигитларимиздан 10 нафар, қизларимиздан 4 нафар спортчи юртимиз шарафини ҳимоя қилади”.

Ўз ўрнида Муҳаммад Жалуд юқори савиядаги ташкилий масалалар ҳақида гапирди.

Ўзбекистон доимо ҳар қандай мусобақаларни юқори савияда ташкиллаштириб келган. Бугун ҳам катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати юқори савияда ташкил этилганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунда бевосита бош бўлган Ўзбекистон ҳукумати, Туризм ва спорт вазирлиги ва МОҚга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдирамиз. Токио-2020 Олимпиадасида ва ҳозиргача ҳам ҳеч қайси мусобақада атлетларимизда допинг чиқмаяпти. Бу спортимизнинг ҳалол рақобатда қадам ташлаётганини билдирмоқда”, – деди Халқаро оғир атлетика федерацияси бош котиби.

Шунингдек, мутасаддилар анжуман давомида спортчиларимизнинг тайёргарлиги, ташкилий ишлар, атлетларнинг саломатлигини муҳофаза қилишдаги чора-тадбирлар ҳақидаги саволларга атрофлича жавоб беришди.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 19:45, 06.12.2021.
Ўқилди: 1764 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.