"Манчестер Сити" клуби ҳужумчи Ферран Торресни "Барселона"га сотишга тайёр. Аммо инглиз клуби 21 ёшли футболчи учун 60 миллион евро талаб қилмоқда.
"Mundo Deportivo" нашрининг хабар беришича, каталонияликлар Торрес учун 45 миллион тўлашга тайёр. Томонлар трансфер суммаси борасида ҳалигача келиша олишмади.
Футболчининг ўзи Испанияга қайтишни истамоқда ва аллақачон уни "Барса"га қўйиб юборишни сўраган.
Қайд этиш жоиз, 2021/22 йилги мавсумда Торрес "Манчестер Сити" таркибида 7 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.