Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

ЎФАда ҳакамлар ва назоратчилар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида ҳакамлар ва назоратчилар қўмитасининг йиғилиши ўтказилди.

Унда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов иштирок этди. Кун тартибидан якунига етган мавсум таҳлили, келаётган йилга режалар, соҳа ривожига қаратилган янги дастурлар муҳокамаси жой олди.

«Биз ҳар бир вилоятда селекция ишларини кучайтиришимиз зарур. Тажрибали ҳакамлар ва назоратчилардан иборат мутахассислар доимий равишда ёш ҳакамлар фаолиятини мониторинг қилиши ва таҳлил этиши керак. Ушбу селекция ишлари натижасида ҳар бир ҳудуддан 20-25 га яқин ҳакамлар тайёрлаш дастури ишлаб чиқилди. Мазкур дастур ҳакамлик даражасини тизимли равишда кўтариб бориш имконини беради», деди Равшан Эрматов.

Шунингдек, ОФК ва бир қанча нуфузли ассоциациялар тажрибасидан келиб чиқиб, юртимизда ҳакамлар академиясини ташкил этиш таклифи билдирилди. Бу ўз навбатида маҳоратли мутахассислар тайёрлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Футбол академияларини битираётган, бироқ футболчи бўлолмаган ёшларимизни профессионал ҳакам, назоратчи соҳасига йўналтириш бойича масъулларга тегишли вазифалар белгиланди. Кейинги йилга фитнес норматив ва меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши муҳокама этилди.

Йиғилишда ҳакамликни юқори даражада олиб чиқиш борасида махсус семинарлар ва курсларни давомли ўтказиб бориш, ҳар битта ҳудудда аёллар ҳакамлигини ривожлантириш бўйича топшириқлар берилди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 21:24, 07.12.2021.
Ўқилди: 1192 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.