Сўнгги бир неча кун ичида француз ОАВлари Арсен Венгернинг ПСЖ спорт директори лавозимига тайинланиши ҳақида хабарлар тарқалди. Агар кейинги ёзда жамоани Зинедин Зидан бошқарадиган бўлса, воқеаларнинг бундай тус олиши мумкинлиги айтилди.
Бироқ, мутахассис бу миш-мишларни рад этди. “RMC Sport” мухбирлари билан суҳбатда у бу маълумотни “кимдирнинг хаёлининг маҳсулоти” деб атади.
«Бундай нарса бўлиши мумкин эмас, мен сизга ростини айтаман. Мен буни ким бу гапни айтганини ва оммага тақдим этганини ҳам билмайман”, - деб жавоб берди Венгер.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда “Арсенал”нинг собиқ устози ФИФА тузилмасида фаолият олиб боради.