"Барселона"нинг нидерландиялик ярим ҳимоячиси Френки де Йонгнинг жамоадаги келажаги ноаниқлигича қолмоқда.
Журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Френки "Барса"да ўзини қулай ҳис қилмаяпти, гарчи отаси у ҳали ҳам жанг қилишни хоҳлашини айтган бўлса ҳам.
Маълумотларга кўра, январь ойида унинг атрофида ҳеч нарса бўлмаслиги кутилмоқда. Хави футболчининг нималарга қодир эканлигини кўрмоқчи.
Қайд этилишича, “Барселона” агар де Йонгни сотишга қарор қилса, унинг эвазига катта пул талаб қилади.