Англия Премьер Лигасининг 17-туридан ўрин олган бир қатор ўйинлар 16 декабрь, пайшанба куни бўлиб ўтди.
«Челси» ўз майдонида «Эвертон»ни қабул қилди. Томас Тухель шогирдлари мерсисайдликлар билан 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди. Лондонликлар сафида Мэйсон Маунт ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган бўлса, «Эвертон»нинг жавоб тўпига Брентуэйт муаллиф бўлди.
«Кўклар» дуранг натижадан сўнг 37 очко билан 3-ўринда қолди. «Эвертон» 19 очко билан 14-поғонадан жой олган.
«Ливерпуль» ўз уйида «Ньюкасл»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Меҳмонлар сафида Жонжо Шелви ҳисобни очган бўлса, ливерпулликлар Диогу Жота, Муҳаммад Салоҳ ва Трент Александер-Арнольднинг голлари билан жавоб берди.
Ушбу ғалабадан кейин Юрген Клопп шогирдлари очколари сонини 40 тага етказди ва биринчи ўриндаги жамоага яқинлашиб олди. «Ньюкасл» эса 10 очко билан 16-ўринда бормоқда.
АПЛ, 17-тур баҳслари
16 декабрь, пайшанба
«Челси» – «Эвертон» 1:1
Голлар: 1:0 – 70 Маунт, 1:1 – 74 Брентуэйт.
«Челси»: Менди, Жеймс, Аспиликуэта (Чалоба, 79), Тяго Сильва, Рюдигер, Алонсо (Сауль, 65), Жоржиньо, Зиёш, Лофтус-Чик (Баркли, 65), Маунт, Пулишич.
«Эвертон»: Пикфорд, Кенни, Кин, Ҳолгейт, Brentуэйт, Годфри, Ивоби, Андре Гомеш (Гбамен, 71), Дукуре, Симмс (Доббин, 62), Гордон (Онянго, 90).
Огоҳлантиришлар: Ҳолгейт (21), Лофтус-Чик (45), Жоржиньо (59), Андре Гомеш (64), Доббин (77).
«Ливерпуль» – «Ньюкасл» 3:1
Голлар: 0:1 – 7 Шелви, 1:1 – 21 Диогу Жота, 2:1 – 25 Салоҳ, 3:1 – 87 Александер-Арнольд.
«Ливерпуль»: Алиссон, Александер-Арнольд, Матип, Konaте, Робертсон, Ҳендерсон, Тяго Алькантара (Милнер, 90), Окслейд-Чемберлен (Кейта, 74), Салоҳ (Фирмино, 74), Мане, Диогу Жота.
«Ньюкасл»: Дубравка, Манкильо, Шер, Ласселс, Льюис (Ритчи, 15), Мёрфи, Фрэйзер (Уиллок, 87), Шелви, Ҳейден, Сен-Максимен (Уилсон, 79), Жоэлинтон.
Огоҳлантиришлар: Жоэлинтон (45), Фрэйзер (55), Ҳендерсон (70), Ҳейден (86).