"Ньюкасл" Чемпионшипдан футболчи харид қилади. Хабарларга кўра, "қарғалар" яқинда "Лутон Таун" клуби ҳужумчиси Элайжа Адебайога қизиқиб қолган.
Шу сабаб у учун скаут кузатувини жорий этган. 23 ёшли ҳужумчи келажакда Эдди Хауга асқотиши мумкин. Адебайо бу мавсумда ажойиб ўйин намойиш этмоқда.
Унинг ҳисобида ҳозирга қадар 10та гол мавжуд. Ҳужумчининг жамоаси билан амалдаги шартномаси мавсум якунида тугайди.