"Арсенал" январь ойида "МЮ"нинг "келажаги"ни сотиб олиши мумкин. El Nacional(Spain) нашри хабарига кўра, Мейсон Гринвуд "Арсенал" радарига тушган.
Лондон жамоасида ҳадемай ҳужумда муаммолар юзага келади. Обамеянг билан содир бўлган воқеа шунга ишора қилмоқда.
Ляказетт ҳамда Нкетианинг шартномаси мавсум сўнгида якунланади. Шу сабаб Артетага янги ҳужумчи зарур.
Гринвуд бу мавсумда ҳали "МЮ"нинг асосий таркибидан жой ола билмади. Бу асосан Роналдунинг ташрифи билан боғлиқ.
Роналду ёш ҳужумчининг ўрнини тўлиқ эгаллаб улгурган. Эслатиб ўтамиз, Гринвуднинг "Олд Траффорд"даги битими 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Унга, шунингдек, "Ювентус" ҳам қизиқмоқда.