Ҳуқуқлари “Севилья”га тегишли бўлган “Барселона” ҳужумчиси Люк де Йонг январь ойида фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.
“Фенербахче” 31 ёшли голландиялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи, деб хабар беради “Mundo Deportivo” нашри.
Аввалроқ, “Барселона” де Йонгнинг 2022 йилнинг июнигача амал қиладиган ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқаётгани маълум бўлганди.
Ушбу мавсум Де Йонг Ла Лигада 8 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди