Кеча АПЛнинг 18-тури доирасидаги баҳсда «Лидс» ўз майдонида «Арсенал»ни қабул қилди.
Учрашув Лидсдаги «Элланд Роуд» стадионида бўлиб ўтди ва меҳмонларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашувдан сўнг «Лидс» мухлисларидан бири Лондон жамоаси ўйинчиларига нисбатан ирқчиликка оид қўшиқлар айтгани учун ҳибсга олинди.
«Лидс» расмий сайти бу борада баёнот берди:
«Арсенал»га қарши ўйиннинг биринчи бўлимидаги ирқчилик бўйича текширувлар давом этади. Ушбу айблов юзасидан бир киши ҳибсга олинган.
«Лидс» ирқчиликка тоқат қилолмайди. Бунга оид сўзларни ишлатадиган ҳар қандай мухлиснинг «Лидс» ўйинларига ташриф буюриши мумкин эмас.