Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Ёш гандболчиларимиз Италиядаги халқаро турнирда ғалаба қозонишди

Баҳо:
+ | -

Жорий йил 9-20 декабрь кунлари Италиянинг Кети шаҳрида 2004-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида гандбол бўйича «ABRUZZO CUP-2021» халқаро турнири ўтказилди. Италия гандбол федерацияси томонидан уюштирилган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.

Халқаро турнирда ҳамюртларимиздан ташқари Португалия, Сербия, Полша каби хорижий давлатлар, шунингдек мезбон Италия ўсмирлар терма жамоаси ҳамда Италиянинг ҳудудий клублар терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Ёш гандболчиларимиз турнир мобайнида жами 9та учрашув ўтказиб, уларнинг барчасида зафар қучишди. Жумладан, вакилларимизга бироз жиддий қаршилик тақдим этилган Италия ўсмирлар терма жамоасига қарши ўйинда ҳамюртларимиз 38:27 ҳисобида ғалабага эришди. Қолган барча ўйинларда ўзбекистонлик ёш гандболчилар рақибларини камида 20та тўп фарқи билан мағлуб этишган. Якунда ҳамюртларимиз «ABRUZZO CUP-2021» соҳибига айланишди.



Мусобақада вакилларимиздан Ғайрат Баратов, Даврон Бозорбоев, Беҳруз Якубов сингари умидли ёшлар барчада илиқ таассурот қолдиришди ва халқаро турнирнинг энг яхшилари қаторидан жой олди.

Таъкидлаш керак, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг ўзагини Республика Олимпия захиралари коллежи тарбияланувчилари ташкил этишади. Бугун вакилларимиз Италия сафаридан қайтиб келишди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 21:41, 20.12.2021.
Ўқилди: 1520 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3352]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2199]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1908]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1904]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1885]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1735]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1733]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1608]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1555]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик