Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

Зиданнинг собиқ ёрдамчиси: «Мбаппе «Реал»да ўйнаши керак»

Баҳо:
+ | -

"Реал" клуби собиқ бош мураббийи Зайниддин Зиданнинг ёрдамчиси Давиде Беттони "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Қироллик клуби"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.

"Агар "Реал" Мбаппе билан шартнома имзоласа, яхши иш бўларди. Килиан ҳамиша "Реал"да ўйнаш орзуси борлигини айтиб келган. Винисиус - Бензема - Мбаппе ҳужум учлиги — бу орзу. Мбаппе 2-3 йилдан буён футбол чўққисида. У, Холанд ва Винисиус — келажакнинг топ-ўйинчилари. Бундай футболчилар эса "Реал"да ўйнаш керак", — деди Беттони.

23 ёшли футболчи 2022 йилнинг ёзида эркин агент сифатида "қаймоқранглилар" сафига ўтиши кутилмоқда. Жорий мавсумда Мбаппе "ПСЖ" сафида барча мусобақалар доирасида 24та ўйинда иштирок этиб, 15та гол ва 15та ассист муаллифига айланди.

Манба: soccernews.ru
Киритилди: 11:01, 21.12.2021.
Ўқилди: 2336 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.