Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Англия Премьер-лигаси тўхтатилишига сал қолди. Британияда коронавирус билан вазият қандай?

Баҳо:
+ | -

Коронавируснинг янги штамми “омикрон” тўсатдан эпидемиологик жиҳатдан яхшиланиб бораётган футболга яна аралаша бошлади. Вирус Европада томошабинлар сонига чекловлар, ўйинларни кечиктириш ва футболчиларни изоляцияга олинишига сабаб бўлмоқда.Энг ёмони Премьер-лигада бўлиб, деярли ҳар бир жамоада вирус касалланган ўйинчилар бор. Лига 15 январгача тўхталтилиш вариантни кўриб чиқди, аммо умумий овоз беришда клублар мусобақани давом эттиришга қарор қилишди. 

Охирги 10 кун ичида Премьер-лига бирданига тўққизта ўйинни бекор қилди. “Тоттенхэм”, “Бёрнли”, “Манчестер Юнайтед”, “Брентфорд”, “Уотфорд”, “Лестер”, “Саутгемптон”, “Кристал Пэлас”, “Эвертон”, “Норвич” ва “Вест Хэм” каби жамоаларнинг ўйини ортга сурилди. Бошқалардан кўра кўпроқ “Тоттенхэм” ва “Бёрнли” жабр кўрди, улар коронавирус туфайли 18 турга келиб, атиги 15 та ўйин ўтказган. Бекор қилинган ўйинлар қачон ўтказилиши санаси ҳозирча номаълум.

 

Касаллик билан боғлиқ даҳшатли вазият нафақат чемпионатдаги, балки еврокубокларда ҳам ўз таъсирини кўрсатди. “Шпорлар” Конференциялар лигаси плей-офф босқичидан чиқиб кетди, чунки улар “Ренн”га қарши сўнгги ўйинда техник мағлубият олдилар. Лондонликлар ўйинни кейинга қолдиришни сўрашди, чунки уларнинг таркибида деярли соғлом ўйинчилар йўқ эди.Лекин аввалига француз клуби, кейин эса УЕФА рад жавобини беришди. Натижада, британияликлар бутун турнир фаворити ҳисобланган бўлсада, гуруҳда учинчи ўринни эгаллади.

“Лестер”“Наполи”га қарши Европа Лигаси гуруҳ босқичининг финал босқичига чиқиш учун кураш олиб борди. Италияга жўнаб кетишдан олдин тўққиз нафар англиялик футболчи “Омкронга ўхшаш аломатлар” туфайли рўйхтдан чиқарилди. Улар билан бирга клубнинг уч нафар ходими Англияда қолишди. Ўйиндан олдин “Лестер” УЕФА ўйинни бекор қилмаслиги учун футболчиларда коронавирус борлигини тасдиқламади. Неаполга етиб келганидан сўнг, инглизлар маҳаллий Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан касалликка чалинганлиги айтилди. Италияликлар футболчиларни мамлакатдан чиқариб юбориш ҳуқуқига эга эди. Шунга қарамай, ўйин бўлиб ўтди, “тулкилар” қисқартирилган таркиб билан 2:3 ҳисобида мағлуб бўлишди.

Турғунлик эмланган футболчилар сони билан боғлиқ. Премьер-лига эмланган футболчилар рейтинги бўйича топ-лигалар орасида энг ёмони ҳисобланади: BBCатиги 68% кўрсаткични келтирган, қолган тўрт лигада эса камида 90% баҳоланган. Корпорация ҳисоб-китобларига кўра, энг яхшиси А серия бўлиб, у ерда 98% ўйинчилар касалликка қарши эмланган.

 

Премьер-лигада 25% футболчи вакцина олишдан бош тортади.

18-тур қўрқинчли фильмга ўхшарди, унда дунё аҳолиси номаълум вирусдан азият чекмоқда. 10 ўйиндан фақат тўрттаси бўлиб ўтди, фақат шанба кунги битта ўйин бекор қилинмади. “Тоттенхэм” “Ливерпуль”га қарши ўйин учун таркиб тузишда қийналди, бироқ ярим таркиб билан ҳам чемпионлик пойгасининг фаворитларидан бирини анчагина қийнади. “Шпорлар” нафақат Деле Алли ва Ҳарри Кейннинг қўпол хатолари туфайли ғалабани қўлдан чиқаришди. Ўйиндан кейин Юрген Клопп ўйин ҳақида ўз қикрларини билдириб ўтди:

“Биз ўйиндан четлатилган футболчи билан боғлиқ вазият ва машғулотларнинг камлигидан келиб чиқиб, таркибида ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган жамоага қарши ўйнадик. Аммо, Ҳейберг йўқлигидан ташқари, улар одатдагидек таркиб билан ўйнади. Биласизми, “Тоттенхем”да 13 та инфекцияга чалинган ўйинчи бор. Менимча, стадионда дезинфекциялаш воситаси бўлиши керак”, - дейди Клопп.

Юрген футболчиларни эмлаш тарафдори. Эмалнишни мураббий деярли икки йилдан бери давом этаётган пандемиядан ягона нажот деб билади. Немис доимий равишда авж олиши ва касал одамларнинг кўпайиши туфайли футбол катта зарар кўришидан чарчаганлигини айтди.

“Ахлоқий нуқтаи назардан, бу ҳар бир инсон учун мажбурий бўлиши керак. Бу ишонч масаласи. Агар мен бирор нарса қилсам ва у бошқаларга ёрдам берса, бу мен учун мажбурийдир. Аммо баъзи одамлар буни бошқача кўришлари аниқ. Англияда эмлаш ҳолати, масалан, Германияга қараганда анча яхши”, - деди Клопп.

Мураббий ҳаттоки, энди “Ливерпуль” фақат эмланган футболчилар билан шартнома имзолашини тан олди. Эмланган ўйинчилар - хавфлисиз. Эмланмаган футболчи ҳамма учун муаммо. Унинг юқтириш хавфи бошқаларникига қараганда юқори ва у жамоада касаллик авж олишини қўзғатиши мумкин. Бундан ташқари, яна бир муаммо, касалликка чалинганлар учун алоҳида овқат хонаси ва ечиниш хонаси қуриш керак бўлади.

“Ҳа, эмланиш футболга катта ёрдам беради. Келинг, вазиятимизни олайлик. Агар футболчи умуман эмланмаган бўлса, у ҳамма учун хавф туғдиради”, - деб қўшимча қилган Юрген.

Премьер-лигада вакцинанинг биринчи компонентини олиш бўйича 84% га эришилди, аммо ҳали ҳам тўлиқ эмланмаган ўйинчилар кўп. Ўтган ҳафтанинг ўзида лигада 90 та ижобий тест натижаси қайд этилди. Касалланишлар ҳам ўйинчилар, ҳам ходимлар орасида кузатилган. Охирги етти кун ичида Премьер-лигада 12 345 та тест ўтказилди.

Беморлар билан боғлиқ қийин вазиятга қарамай, лига янги йил байрамларида тўхтатилмайди. Клублар чемпионатнинг давом этиши учун овоз беришди, чунки уларнинг ҳар бирида ўйин учун ариза топшириш учун 13 нафар соғлом футболчи бор.

“Лига иложи борича ҳозирги жадвалга амал қилмоқчи. Шу билан бирга, барча иштирокчиларнинг саломатлиги ва фаровонлиги бизнинг устувор вазифамиз бўлиб қолмоқда. Премьер-лига соғлиқни сақлаш тизимининг тавсияларини кузатиш ва ҳар доим эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилади. Лига клублар ёки жисмоний шахслар ҳақида ҳеч қандай аниқ маълумот бермайди ва футболчилар ўртасидаги эмлаш даражаси энди январь ойидан бошлаб ҳар ойнинг охирида оммавий равишда эълон қилинади”, - дейилади Премьер-лига баёнотида.

Бу шуни англатадики, “Boxing day” бу йил ҳам қолдирилмайди.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:39, 21.12.2021.
Ўқилди: 3613 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.