“Атлетико” бир неча йиллардан бери ҳужумчилар билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда. Бундан ташқари, “матрасчилар” ушбу позиция учун катта пул сарфлашади. 2014 йилда “матрасчилар” Диего Костани “Челси”га 38 миллионга сотиб, 2018 йилда лондонликларда 60 миллион еврога қайта сотиб олган. Натижада футболчи Мадрид клуби сафида 3 мавсумда атиги 12 та гол урди. 2019 йилнинг январида “қизил-оқлар” “Челси”дан Алваро Моратани аввалига ижарага олиб, кейин сотиб олишди. Умуман олганда, футболчининг трансфери мадридликларга 53 миллион еврога тушди.
Мората “Атлетико”да Костадан кўра яхшироқ ҳаракат қилди. Аммо испаниялик Диего Симеонега мос келмади, шунинг учун у иккинчи мавсумдан бери “Ювентус”да ижара асосида ўйнамоқда. Луис Суарес хариди яхши натижа берди. Ўтган мавсумда уругвайлик футболчи Ла Лигада 21 та гол уриб, “Атлетико”нинг энг яхши тўпурари бўлди ва Премера чемпионлигини қўлга киритди. Аммо, мадридликлар бундан олдин “Бенфика”дан Жоау Феликс трансферини ҳам амалга оширган эди. Бу хариж Мадрид клуби тарихидаги энг омадсиз трансфер бўлиши мумкин.
2019 йилнинг июль ойида “қизил-оқлар” Антуан Гризманни “Барселона”га 120 миллион еврога сотишганди. “Атлетико” бу суммани Феликснинг трансферига сарфлади. Янги ҳужумчининг трансфери “матрасчилар”га 127 миллион еврога тушди. Португалиялик “Атлетико” назарида яхши келишув эди: ёш, техникаси кучли, интилувчан. Ушбу ҳужумчи узоқ йиллар давомида Гризманнинг ўрнини эгаллаши керак эди. Аммо франциялик футболчи Каталонияда қийналаётган бўлса, унинг ҳозирги жамоадоши Мадридда ҳам шундай қилди.
Испания ОАВлари дастлаб Феликcнинг трансферини энг яхши харидлардан деб аташганди. Сабаби, 2018/19 йилги мавсумда футболчи Португалия чемпионатида 15 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Яхши ўйин, лекин бу ёш ҳужумчининг “Бенфика”нинг асосий жамоаси сафидаги биринчи ва охирги мавсуми эди. Форвард ҳали ҳам катта салоҳиятга эга, аммо топ-клубга ўтишдан олдин у бироз кучайиши талаб этиларди. Бундан ташқари, албатта, юқори нарх, йигитчага босим ўтказди.
“Атлетико”даги биринчи мавсумида Феликс Ла Лига доирасида 6 та, иккинчи мавсумида эса 7 та гол урди. 127 миллионлик ҳужумчи кутилгандек натижа бермади. Ҳозирги мавсумда португал футболчиси жуда ёмон ҳаракат қилмоқда. Шу кунгача у Испания чемпионатининг 10та учрашувида атиги 1та гол ва 1та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчининг ўйин вақти ҳар бир ўйинда 44 дақиқагача қисқарди. Ҳужумчининг омадсизлигига Симеоне айбдор, деган фикр бор. Худдики, Феликс унинг ўйин услубига тўғри келмайди. Лекин, ҳақиқатан ҳам шундайми? Футболчининг трансферида Симеоне ҳам иштирок этди. Сабаби, “матрасчилар” мураббийнинг розилигисиз, айниқса, бундай катта суммага футболчи билан шартнома имзолашмайди.
“Атлетико” – ўзига хос жамоа. У ерда сиз кўп нарсаларга чидашингиз, шунингдек, “темир” интизомга риоя қилишингиз керак бўлади. Аммо, “матрасчилар” кўпинча катта ўйинларда ҳимоявий ўйин кўрсатишади. Шунингдек, ҳужумга ҳам катта эътибор беришади. Ла Лиганинг жорий мавсумида “қизил-оқлар” рақиблар дарвозаси томон 175 та зарба йўллашди - бу Ла Лига жамоалари орасида тўртинчи энг яхши кўрсаткич. Фақатгина “Райо Вальекано” (178), “Бетис” (190) ва “Реал” (225)дан камроқ зарба йўллаган. Яна бир нарса шундаки, аниқ нишонга етиб борган зарба бўйича лига жамоалари орасида кучли бешликда йўқ. Бу эса “Атлетико” ҳужумчиларининг айби билан бўлмоқда. Жорий мавсумда Феликс дарвоза томон 11 та зарба йўллаган бўлса, шундан 5 таси манзилга аниқ етиб борган. Бу “Атлетико”нинг бешта ҳужумчиси орасида энг ёмон кўрсаткичдир. Яримҳимоячилар Янник Карраско ва Тома Лемар ҳамда Хосе Хименес ҳам португалиялик футболчидан яхшироқ натижа қайд этган. Этиборлиси, ҳаттоки, ҳар бир учрашувда ўртача 26 дақиқа майдонда ўйнайдиган ҳужумчи Матеус Кунья ҳам мавсум давомида Феликсдан кўра самаралироқ ҳаракат қилди.
Феликснинг ҳаракат кўрсаткичлари ўтган мавсум билан солиштирганда ҳам пастламоқда. Масалан, сўнгги мавсумда форварднинг тўп узатиш аниқлиги 84 фоизни ташкил этган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 76,4 фоизни ташкил этмоқда. Феликс илгари ҳар бир ўйинда ўртача 21,5 марта узатма берган бўлса, ҳозирда ҳар бир ўйинда 17,4 марта аниқ узатма берди. Бу муҳим нуқта, чунки Симеоне вақти-вақти билан футболчини қанот ҳужумчиси ёки ортга қайтиб ўйнайдиган ҳужумчи позициясида ҳаракат қилдиради. Маълум бўлишича, португалиялик ҳужумчи олдинги қаторда унчалик яхши ўйнамайди.
Симеоне Феликснинг харидидан афсусда. Муаммо шундаки, бу вақт ичида у ҳеч қандай тарзда ажралиб турмайди. Юз миллиондан кўпроқ пул тўланган футболчини Симеоне захира ўриндиғида ушлаб туриши даргумон. Агар футболчи майдонга асосий таркиб билан ўйнамаса, демак, у бунга лойиқ эмас ва рақобатни жамоадошларига бой беради. Симеоне ҳар куни ўйинчини машғулотларини кузатиб бормоқда.
Яқинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида “Атлетико” устозидан Феликс ҳақиқатан ҳам клубни тарк этишни хоҳлаяптими, деб сўрашди. У вазиятни тушунганини ва ҳамма нарсага тайёр эканлигини айтди. Яъни, мутахассис португалияликнинг январь ойидаёқ кетиши мумкинлигини истисно қилмади. ОАВ хабарларига кўра, “матрасчилар” президенти Энрике Сересо ёш ҳужумчининг сотилишига кескин қарши.
Функционер тушунадики, “қизил ва оқлар” форвард учун сарфланган пулнинг ярмини ҳам олмайди. Феликсга “Ливерпуль”, “Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” қизиқиш билдирмоқда, аммо улар футболчи учун қанча тўлашлари катта савол. Гап уларнинг пули бор-йўқлигида эмас, балки ўйинчининг обрўсизланишида. Балки, португалияликни ижарага берилишидан иккала томон ҳам фойда кўрар. Аммо бу ерда яна ҳамма нарса талаб ва таклифга боғлиқ бўлади. Футболчи ва унинг клуби ҳозирда қийин аҳволда, уни тезда ҳал қилишнинг иложи йўқ.
Жамшиджон Маҳмудов таржимаси.