Каталониянинг "Барселона" клуби собиқ спорт директори Чики Бегиристайн Англиянинг бир йўла уч жамоасидан таклиф олди, деб ёзмоқда Испания матбуоти.
Манбада маълум қилинишича, ҳозирда мутахассисга Лондоннинг "Челси" ва "Тоттенхэм", шунингдек "Манчестер Сити" жамоалари таклиф билан чиқишган.
Бу уч клуб ичида энг фаол қизиқиш Лондоннинг "Тоттенхэм" клубидан бўлмоқда. "Шпорлар" анчадан буён Бегиристайннинг хизматларига қизиқиш билдириб келишган. Бироқ бу ишларнинг амалга ошиши Ҳарри Реднаппнинг Англия терма жамоасига бош мураббийи бўлсагина амалга ошиши кутилмоқда.
"Манчестер Сити" мамлакат миллий чемпионатида "Челси"дан олдинда бормоқда. Шу боис бу курашда "Челси"дан устун кўринмоқда. "Челси" раҳбарлари эса Бегиристайннинг олиб келиниши биринчи навбатда "Барселона" бош мураббийи сифатида ишлаётган Хосеп Гвардиоланинг жамоа билан шартнома тузишга рози бўлиши учун ҳам муҳим саналмоқда.